Зулфиқор Мусоқовнинг "Хазонрезги" фильми "Ника" мукофотига номинант бўлди

Ўзбек режиссёри Зулфиқор Мусоқов.

Ўзбек режиссёри Зулфиқор Мусоқовнинг “Хазонрезги” фильми Россия Миллий кинемотография санъати академиясининг “Ника” мукофотига номинант сифатида кўрсатилди.

Фильм “МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларида суратга олинган энг яхши фильм” тоифасидаги номинантлар рўйхатга киритилган.

Зулфиқор Мусоқов “Абдуллажон”, “Ватан”, “Осмондаги болалар”, “Қўрғошин”, “Дадам бетоб” каби кинофильмлари билан танилган.

Режиссёр ўтган йилнинг августида ўзи яратган фильмлар цензура томонидан қайчиланиб намойиш этилаётганига норозилик билдириб, Ўзбекистон телерадиоширкати раисига мурожаат қилган эди.