Сирдарё вилоят ҳокими бир кунда 14 километр пиёда юрди

Сирдарё вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва бошқа мутасадди ходимлар бир кунда 14 километр пиёда юриб, аҳоли муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қилди, деб билдирди якшанба куни kun.uz нашри.

Хабарда айтилишича, ҳоким 3та мавзени қадам-бақадам кезиб, эртаси куни муаммоларни бартараф этиш ҳақида махсус йиғилиш ўтказган.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев йиғилишлардан бирида барча раҳбарларни, жумладан, бош вазир ва унинг ўринбосарларини вилоятларга бориб туманларни пиёда кезишга, ҳар бир хонадонга кириб аҳоли муаммоларини ўрганишга ҳамда уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишга кўрсатма берган эди.