Бухорода Бухоро тарихи музейи қурилади

Бухоро вилоятидаги Абдухолиқ Ғиждувоний зиëратгоҳи

1,2 гектар майдонни ўз ичига олувчи ушбу музей қурилишига бюджет маблағлари ҳисобидан 68,3 миллиард сўм сарфланиши мўлжалланмоқда. Музей қурилиб, ишга туширилса, “Арк” қўрғонида сақланаётган ноёб экспонатлар у ерга кўчирилади. 60 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА агентлигига кўра, музей лойиҳаси билан вилоятга сафар қилган Президент Мирзиёев танишган.

Бухоро вилоятида 660 маданий мерос объекти мавжуд. Уларнинг аксариятини археологик объектлар, монументал санъат асарлари, архитектура ёдгорликлари ташкил этади.