Фарғонада 24 ва 25 яшар 2 қиз босқинчиликда гумон қилинмоқда

1992 йилда ва 1993 йилда туғилган 2 қиз ҳамда 1997 йилда туғилган йигит биргаликда, олдиндан жиноий тил бириктириб жиноят содир этгани “аниқлангани” тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Айтилишича, 2017 йил, 8 март тунида Фарғона шаҳар А. Навоий кўчасида хонадонлардан бирига уч нафар номаълум шахс темир жисм билан қуролланган ҳолда бостириб кирган ва уй эгасига зўрлик ишлатиб, унинг 2600 АҚШ доллари ва «Жентра» русумли автомашинасини тортиб олган ва номаълум томонга яширинган.

Тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида босқинчилар қўлга олингани хабар қилинди.

Босқинчиларнинг исм-фамилиялари хабарда маълум қилинмаган.