Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари бугундан бошлаб баҳорги таътилга чиқди

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, мактаб ўқувчилари мамлакатда дам олиш куни деб эълон қилинган 20 мартдан баҳорги таътилга чиқади.

Таътил 27 мартга қадар давом этади. Вазирлик20 мартдаги дарс соатларини баҳорги таътилдан сўнг 28−31 март кунлари амалдаги дарсларга қўшимча тақсимлаб ўтишни тавсия қилган.