Ўзбекистонликлар МДҲдаги энг бахтиёр одамлар рейтингида 1-ўринда

World Happiness Report ҳисоботида Ўзбекистон жаҳондаги энг бахтли давлатлар рейтингининг 47-поғонасидан жой олди.

Дунёнинг 155 давлатини қамраб олган мазкур рейтинг БМТнинг тузилмаси ҳисобланадиган Барқарор тараққиёт учун ечимлар топиш тармоғи томонидан тузилган.

МДҲ давлатлари орасида бахтлилик индекси бўйича Ўзбекистон 1-ўриннни эгаллаган. 2-ўринда эса 49-поғонани эгаллаган Россия кўрсатилган.

Рейтингда Туркманистон 55, Қозоғистон 60, Тожикистон 96, Қирғизистон 98 –ўринни эгаллади.

Жаҳондаги энг бахтли мамлакатлар учлигига Норвегия, Дания ва Исландия киритилган. АҚШ 14, Германия 16, Британия 19-ўринда кўрсатилган.

World Happiness Report рейтинги биринчи марта БМТ экспертлари томонидан 2012 йилда тузилган эди.

20 март куни БМТ ташаббуси билан Бахт куни деб эълон қилинган.