Ўзбекистонда 2016 йилда юз берган офатларда 258 одам ҳалок бўлди

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда 2016 йилда юз берган 113та фавқулодда вазиятда 342 одам жароҳатланди ва 258 одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги ҳисоботида маълум қилинди.

Маълумотда айтилишича, 2015 йилда 162та фавқулодда ҳодиса юз берган ва уларда 315 одам ҳалок бўлган, 284 одам жабрланган эди.

Вазирлик ўтган йилда юз берган ҳодисаларнинг 66 таси техноген характерга эга бўлгани, 67таси эса табиий офат эканини билдирди. Ўтган йили 258 одамнинг 175 нафари техноген ходисалар пайтида ҳалок бўлган.

Ўтган йили фавқулодда ҳодисалар оқибатида кўрилган зиён 7 триллион 783 миллиард сўмни ташкил қилган.