"КазМунайГаз" миллий нефтгаз компанияси Россия нефтини Ўзбекистонга транзит қилиш имкониятларини кўриб чиқишга тайёр.
Бу ҳақда пайшанба куни баёнот берган Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумабаевнинг айтишича,тегишли ҳужжат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида имзоланиши режалаштирилган.
Вазирнинг аниқлик киритишича, буни нефть ташиш эстакадаси ёрдамида амалга ошириш режалаштирилган.
«Ҳозирда Ўзбекистонга қувур ишламаяпти, у тўхтатиб қўйилган, шунинг учун Ўзбекистонга нефтни фақатгина Чимкентдаги нефть ташиш эстакадаси орқали олиб бориш мумкин. У ерда ташиш қуввати тахминан икки миллион», - дея аниқлик киритди Бозумбаев.
Шунингдек Қоғозистон энергетика вазири ўзбек томони кўпроқ ҳажм бўйича мурожаат қилса, нефть қувурини тиклаш масаласи ҳам кўриб чиқилиши мумкинлигини истисно қилмади.
«Агарда ўзбек томони кўпроқ хоҳласа, нефть қувурини тиклаш керак, бироқ бунда кафолатланган ҳажмлар керак бўлади», - дея таъкидлаб ўтди у.