"Ўзбекистон гўзали"ни Татаристондан топдилар

Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида ўтказилган "Ўзбекистон гўзали-2017" танловининг бош совринини, Ўзбекистонга саёҳат йўлланмаси ҳамда "Жаҳон дурдонаси-2017" халқаро талабалар гўзаллик ва истеъдод танловида иштирок этиш ҳуқуқини Асия Содиқова қўлга киритди.

Бу ҳақда хабар қилган tatar-inform.ru га кўра, танловда Татаристонда яшовчи ўзбек қизлари қатнашган.

Айтилишича, "Ўзбекистон гўзали-2017" танлови Қозонда иккинчи марта ўтказилди. Уни Татаристондаги ўзбеклар миллий маданий автономияси ва "Татаристондаги Ўзбекистон Республикаси ёшлари" жамоатчилик ташкилоти ўтказди.