Абдулазиз Комилов: Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳеч қандай мусобақа йўқ!

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Ўзбекистон телеканалига президент Шавкат Мирзиëевнинг Қозоғистонга қилган давлат ташрифи якунларига оид шарҳ берган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов¸ икки қўшни ўртасида ҳеч қандай рақобат ва мусобақа йўқлигини алоҳида таъкидлади.

Ўзбек дипломатлари таъкидича¸ Мирзиëев ташрифи давомида умумий қиммати бир миллиард долларга тенг 90 га яқин шартнома имзоланган. Комилов хусусан¸ қозоқ нефтини импорт қилишга оид келишувга эришилгани¸ ўзбек иқтисоди учун муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Айни пайтда Ташқи ишлар вазири минтақа учун мураккаб муаммо саналган сув ресурсларини адолатли тақсимлаш борасида ҳам қўшнилар ëндашуви мувофиқлашганини билдирди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг 22-23 март кунлари Остонага қилган давлат ташрифи давомида унга 300 кишилик ўзбек тадбиркорлари гуруҳи ҳам ҳамроҳлик қилди.