Гулистондаги Мустақиллик кўчасига Ислом Каримов номи берилди

Ислом Каримов 2016 йил 6 сентябрда Самарқандда дафн этилган.

Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида Мустақиллик кўчаси Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов шарафига қайта номланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимияти матбуот хизмати хабар қилди.

Шаҳарлардаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номини бериш Президент Шавкат Мирзиёевнинг 25 январдаги қарорида белгиланган.

Аввалроқ Тошкентдаги марказий кўчалардан бири — Ўзбекистон кўчасига ҳам Ислом Каримов номи берилган эди