Мирзиёев Афғонистон билан топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 март куни “Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ўртасидаги топшириш тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни имзолагани тўғрисида Uzdaily.uz хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси қонунни 2017 йилнинг 16 февраль куни қабул қилди ва Сенат ҳужжатни 2017 йилнинг 28 март куни тасдиқлади.

Битим Тошкентда 2016 йилнинг 17 октябрь куни имзоланган эди.

Ҳужжат Ўзбекистон ва Афғонистон Ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комилов ва Салоҳиддин Раббони томонидан имзоланган.