Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат сафари бошланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун Москвага қилаётган давлат ташрифи доирасида асосий тадбирларни бошлади. Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин ва бош вазир Дмитрий Медведев билан 5 апрель куни музокаралар ўтказади.

Чоршанба куни Россия президентининг Ўзбекистон делегацияси шарафига тушлик зиëфат бериши режалаштирилган. Давлат ташрифи давомида қўшма баёнот қабул қилиниши, Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигига оид 50дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Очилбой Раматовнинг билдиришича, президент сафари давомида имзоланадиган шартномаларнинг умумий қиймати 16 миллиард долларни ташкил этади. Мирзиёев Москвага давлат ташрифини 4 апрель куни бошлади. Уни “Внуково-2” аэропортида Россия ҳукумати аъзолари кутиб олгани хабар қилинди.