Ўзбекистонда Халқаро Пресс-клуб очилди

7 апрель куни Ўзбекистонда илк бор Халқаро Пресс-клуб (ХПК) нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди. Миллий матбуот марказида ушбу ташкилотга гувоҳнома топшириш расмий маросими ташкил этилди.

Бу ҳақда хабар қилган уз24.узга кўра, Халқаро Пресс-клуб раислигига ЎзМУнинг журналистика факультети кафедра мудири Шерзод Қудратхўжаев сайланган.

“Халқаро Пресс-клуб ижтимоий мулоқотни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистонда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар, ислоҳотлар кўламини тезкор ва сифатли ёритишдаги интерактив майдонга айланиши кутилмоқда”, дейилган хабарда.