Тошкентда "Наврўз" кўнгилочар ва дам олиш боғи қурилади

Президент Мирзиёев Тошкент марказида қуриладиган дам олиш ва кўнгил очар маскани лойиҳасини тасдиқлади.

Podrobno.uz агентлигининг хабар қилишича, "Наврўз" деб номланадиган масканни тез орада қуриб битказиш режаланган.

Хабарда айтилишича, бу маскан "Наврўз" байрамини ўзбекистонлик ва хорижликлар орасида кенг тарғиб қилишга хизмат қилади. Маскандаги қурилмалар учун Амир Темур ва Темурийлар давридаги меъморий ёдгорликлардан нусха олиниши, шунингдек, этнопарк элементлари бўлиши айтилмоқда.

Кейинги йили Наврўз байрамини шу паркда нишонлаш режаланмоқда.