Ўзбекистонда қатор маҳсулотларга акциз солиғи бекор қилинди

Ўзбекистон Солиқ қўмитаси интернет сайти.

Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб пўлат, полимер ва ёғоч маҳсулотлари импортига акциз солиғи бекор қилинди.

Gazeta.uz нашрининг 11 апрель куни билдиришича, бу борадаги қарорни президент Мирзиёев 31 март куни имзолаган.

Хабарда айтилишича, макарон маҳсулотлари, бир қатор полиэтилен маҳсулотлари, ДСП ва пўлат маҳсулотлари акциз солиғи олинадиган маҳсулотлар рўйхатидан чиқарилган.

Қарорга биноан тўла ҳажми 5 тоннагача бўлган тижорат транспорт воситаларига акциз божхона нархининг 70 фоизидан 30 фоизга туширилган.

Бундан ташқари буғдой уни, писта ёғи, консерваланган сабзавот маҳсулотлари, мева ва сабзавот шарбатларига ҳам акциз солиқлари камайтирилди.