Бўстонлиқда ер кўчкиси оқибатида бир одам ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида ер кўчиши.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ер кўчкиси оқибатида жабрланган бир одам касалхонага олиб кетилаётган пайтда вафот этди.

Kun.uz нашрининг билдиришича, 13 апрель куни эрталабки 8ларга яқин “Чорвоқ сув омбори айланма йўли”нинг 47-километрида эни 10-15 метр, баландлиги 1-1,5 метр, узунлиги 10-14 метрни ташкил этадиган ер кўчкиси юз берган.

“Кўчки оқибатида йўлдан ўтаётган Дамас автомобили пастга қулаган. Натижада автомобилда бўлган икки одам жабрланган. Улардан бири Бўстонлиқ тумани Тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётганда вафот этган”, деб билдирди Kun.uz Фавқулодда ҳолатлар вазирлигига иқтибосан.