Ўзбекистон Президенти майнинг ўртасида Хитойга боради

Мирзиёев Хитой пойтахти Пекинда май ойида ўтказиладиган «Буюк Ипак йўли» саммитида иштирок этади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев май ойида амалий сафар билан Хитойга fборади Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Сенатдаги қўмита раиси Содиқ Сафоев билан учрашувда иштирок этаётган “Кун.uz” мухбири хабар берди.

Абдулазиз Комилов айни вақтда Хитой сафарига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумот берган.

Президент Хитой пойтахти Пекинда май ойида ўтказиладиган «Буюк Ипак йўли» саммитида иштирок этади. Саммит доирасида, 14-15 май кунларида «Бир минтақа, бир йўл» шиори остидаги олий даражадаги халқаро форум бўлиб ўтади.