Қуриб қолган денгиздаги ишдан чиққан кемаларга давлатлар номлари берилади

Собиқ "Мўйноқ" "портидаги кемалар қабристони"

Орол денгизининг қуруқ тубида ётган кемаларнинг биринчисига “Германия” номи берилади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати хабар қилди.

“Ушбу кемаларни қайта тиклаш ишлари бошлонмақда ва қизиқиш юқори бўлган туристлар келувчи мамлакатларни назарда тутган ҳолда кемаларнингбиринчисига «Германия», иккинчисига эса «Япония» номи берилади”, деган Мўйноқ тумани маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи Гулбаҳар Тоқсанбаева.

Мўйноқ тумани ҳокими Худайберген Утениязовнинг айтишича, кўпчиликнинг таклифига биноан Мўйноқ тумани марказидаги "Буйний" номли кема «Ўзбекистон» номи билан аталиши маъқул кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 февраль кунги «Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017−2018 йилларда иқтисодий ривожлантириш ва бандликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида Орол денгизининг қуриб қолган ҳудудидаги 11 та кемани қайта тиклаш ва уларга қизиқиш юқори бўлган туристлар келувчи мамлакатлар номини бериш назарда тутилган.