Ўзбек чегарачиси ўқидан тожикистонлик ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятидаги Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида юз берган инцидент чоғида Тожикистон Республикаси фуқароси Турсунзода туманининг, Шлюм аҳоли пунктида яшовчи Аслидддин Шоимов олинган жароҳатлардан қурбон бўлгани тўғрисида Ўзбекистон МХХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитасига таяниб, спутник.уз хабар қилди.

Айтилишича, 15 апрел, соат 18:10 да Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Қуруқсой аҳоли пункти яқинида Тожикистон томонидан Ўзбекистон ҳудудига қорамол подаси ўтган.

Белгиланган чегара чизиғига мувофиқ, Ўзбекистон чегарачилари қорамол подасини Тожикистон ҳудудига қайтариб ҳайдай бошлаган. "Қайтариб ҳайдаш вақтида чегарачиларга Тожикистон томонидан уч нафар номаълум шахс Ўзбекистон ҳудудининг 50 метр ичкарисига кириб, ушбу ҳудуд Тожикистонга тегишли эканини айтган ва ҳақоратли гаплар билан жанжал чиқаришга уринган", — дейилган МХХ ДЧҚҚ хабарида.

Номаълум шахслар чегарачиларнинг Тожикистон ҳудудига қайтиш талабига бўй сўнмаган, аксинча, улар пичоқ ва таёқлар билан Ўзбекистон чегарачиларга ҳужум қилган.

"Ўз ҳаётини ҳимоя қилиш, ҳужумни қайтариш ва шахсий қуролини эгаллаб олинишига йўл қўймаслик учун,чегара қўриқчилари Ўзбекистон қонунларига мувофиқ ҳолда, чегарабузарларга нисбатан қурол ишлатди.

Натижада, қоидабузарлардан бири, Тожикистон Республикаси фуқароси Турсунзода туманининг, Шлюм аҳоли пунктида яшовчи Аслидддин Шоимов олинган жароҳатлардан қурбон бўлди, қолган қоидабузарлар Тожикистон ҳудудида яширинишга муваффақ бўлишган", — дейилган матбуот хизмати хабарида.

Чегара қўриқчилари бош ва бўйнидан турли оғирлик даражасига эга бўлган жароҳатлар олган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан жиноий иш қўзғатилди. МХХ ДЧҚҚ хабарига кўра, Ўзбекистон томони таклифига қарамасдан, Тожикистоннинг Турсунзода туманичегара назорат хизмати вакиллариушбу ҳолат сабабларини аниқлаш учун тайинланган учрашувга келмаган.

"Юқорида айтиб ўтилган воқеалар муносабати билан, Ўзбекистон томони Тожикистонлик ҳамкасабаларини чегара ҳудудига яқин жойларда яшайдиган маҳаллий аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб боришга ва Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини бузилишга йўл қўймасликка чақиради", — дейилган МХХ ДЧҚҚ хабарида.