Эркин Йўлдошев Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Бош прокуратураси биноси

Эркин Тўраевич Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг билдиришича, президент Мирзиёев бу борадаги фармонни 18 апрелда имзолаган.

Эркин Йўлдошев адлия катта маслаҳатчиси ҳисобланади. Бош прокурорнинг биринчи ўринбосаридан ташқари яна 5 нафар ўринбосари бор.

Бунгача Эркин Йўлдошев Тошкент прокуратураси бўлимларидан бирида катта прокурор лавозимида ишлаб келган.