Хитойда Ўзбекистон ахборот агентлиги ташкил этилиши мумкин

Хитой пойтахтиБейжин кўчаларидан бири.

Яқин ойларда Хитойда Ўзбекистон ахборот агентлиги ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда Хитойнинг Тошкентдаги элчиси Сун Лицзе 22 апрель куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўтказилган учрашувда маълум қилди.

Элчининг билдиришича, Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик муносабатлар ва турли соҳалардаги ислоҳотларни бевосита ёритиб бориш бўйича ахборот алмашинувини янги босқичга кўтаришга хизмат қиладиган мазкур агентлик юзасидан музокаралар давом этмоқда.

Сун Лицзе учрашув чоғида кинотеатрлар фаолияти, инфратузилмаси ва тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари юзасидан икки давлат ўртасида янги лойиҳалар бошлангани қўшимча қилди.