Ўзбекистон ФВВ аҳолини сув тошқини ва сел хавфидан огоҳлантирди

Uzbekistan - Flooding in Tashkent region

“Ўзгидромет” марказига кўра, Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши, соҳилбўйи ҳудудларда сув тошиши хавфи мавжуд.

Бу ҳақда огоҳлантирган Ўзбекистон ФВВ матбуот хизматига кўра, жорий йилнинг 21-28 апрель кунлари ҳаво ҳароратининг кескин - 30-32 даражагача кўтарилиши натижасида Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши, дарё ва сойларда сувнинг кескин кўпайиши туфайли, қирғоқлар емирилиши, қирғоққа яқин ҳудудларда сув тошиш хавфи мавжуд.