Душанбедаги Ўзбекистон кўргазмасида 50 миллион долларлик шартномалар имзоланди

Душанбеда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси 17-20 апрель кунлари бўлиб ўтди.

Душанбеда ўтган Ўзбекистон миллий маҳсулотлар кўргазмаси доирасида умумий қиймати 50 миллион долларлик шартномалар имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

17−20 апрель кунлари ўтган кўргазмада 20 мингдан кўпроқ одам иштирок этди. Кўргазмада Ўзбекистоннинг 160 дан зиёд ширкатида ишлаб чиқарилган 1,5 минг турдаги маҳсулот намойиш этилган.

Тадбир доирасида ўтказилган бизнес-форумда икки мамлакат ишбилармон доираларининг 500 га яқин вакили қатнашди.