Абдулазиз Комилов ЕХҲТ Парламент ассамблеяси раиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 8 май куни Тошкентда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси раиси Кристин Муттонен бошчилигидаги делегацияси билан учрашди.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига кўра, мулоқот давомида Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Учрашувда 7-февралда қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш нуқтаи назаридан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилгани,давомида халқаро ва минтақавий масалаларга алоҳида эътибор қаратилгани айтилди.

Музокараларда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Жон МакГрегор иштирок этди.