Ўзбекистоннинг БМТ ва халқаро ташкилотлар билан алоқаларига Шигабутдинов масъул бўлди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг БМТ ва халқаро ташкилотлар ишлари бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб Илдар Шигабутдинов тайинланди. Бу ҳақда маълумот тарқатган ТИВ матбуот хизматига кўра, Шигабутдинов олдин Ўзбекистоннинг БМТдаги Доимий Ваколатхонаси маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, собиқ президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова 2008 йил сентябридан Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларидаги доимий вакили бўлиб ишлаган. 2013 йил июнида France-Presse агентлиги Ўзбекистон ТИВдаги манбалари сўзларига таянган ҳолда Г.Каримова бу лавозимдан кетгани ҳақида хабар қилганди.