Ўзбекистонда телекоммуникация соҳасида лицензия олиш бироз енгиллашади

Ўзбекистонда телекоммуникация соҳасида лицензия олишни истаганлар йиғиши лозим бўлган ҳужжатлардан учтаси олиб ташланди. Бу чора Ўзбекистон ҳукуматининг норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида ёйинланмиш қарорида акс этган.

Қарордан келиб чиқилса, бундан буён телекоммуникация соҳасида лицензия олмоқчи бўлганлардан талаб ва меъёрларга мувофиқлик бўйича ёнғин хавфсизлиги ва санитария назорати идораларидан хулоса ҳамда телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш ва қуришга масъул бўлган мутахассислардан олий таълим тўғрисидаги диплом нусхаси ва меҳнат дафтарчасидан кўчирма талаб қилинмайди.