Ислом бирдамлиги ўйинларида ўзбек спортчилари учинчи ўринда бормоқда

Шу йилнинг 12 май куни Озарбайжон пойтахти Бокуда очилган IV Ислом бирдамлиги ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 30 медални қўлга киритди.

Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси 57 мамлакат орасида Туркия ва Озарбайжон жамоаларидан кейин учинчи ўринда бораяпти.

Маълумотларга кўра, ўзбек спортчилари каратэ бўйича 4 та, бадиий гимнастика бўйича 6 та, спорт гимнастикаси бўйича битта, отиш бўйича иккита, дзюдо ва парадзюдо бўйича 10 та, оғир атлетика бўйича 5 та, теннис бўйича иккита медални қўлга киритган. Медаллардан 6 таси олтин, 6 таси кумуш, 18 таси бронза медалларидир.

IV Ислом бирдамлиги ўйинлари 22 майгача давом этади.