Ўзбек-қирғиз чегарасида ер силкинди

Ўзбекистон билан Қирғизистон чегарасида душанбага ўтар кечаси зилзила содир бўлди.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Фанлар академияси Сейсмология институтининг сейсмологик станцияси 21 май куни 23:03 да 3 балл кучга эга ер силкинишини қайд этган.

Зилзила эпимаркази Ўзбекистон билан Қирғизистон чегарасида – Дўстлик қишлоғидан 8 километр нарида бўлган. Зилзила кучи бу қишлоқда 2,5 баллни ташкил қилган. Ер силкинишидан ҳеч ким жабрланмаган, биноларга ҳам шикаст етмаган.