Туркия бош вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация Тошкентга келди

Туркия бош вазири ўринбосари Тўғрул Туркеш.

Туркия бош вазири ўринбосари Тўғрул Туркеш 24-26 май кунлари Тошкентда мамлакат расмийлари билан музокаралар ўтказади.

Туркеш 25 май куни Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг тўртинчи мажлисида иштирок этмоқда.

Мазкур йиғин доирасида икки давлат ишбилармонларининг бизнес-форуми бўлиб ўтади.

Бош вазир ўринбосари Туркеш билан бир вақтда Туркия Маданият ва туризм вазири Наби Авжи ҳам Ўзбекистонга сафар қилмоқда.

Авжининг Бухорода ўтказиладиган XVI “Ипак ва зираворлар”фестивали очилишида қатнашиши кутилмоқда.