Ўзбекистон EXPO-2017 кўргазмасида биомобилни намойиш этмоқда

Остонада кўргазма муносабати билан кўчалар ҳам безалмоқда.

Қозоғистон пойтахти Остонада 10 июнь куни очилган EXPO-2017 кўргазмасида Ўзбекистон янги смартфон ва қуёш батареяларида ишловчи биомобиль намуналарини намойиш этмоқда.

Kun.uz нашрининг билдиришича, биомбил батарейкасининг қ уввати 700 километрлик масофани босиб ўтишга етарли бўлади.

EXPO 2017 кўразмаси “Келажак энергияси” мавзусида ўтмоқда. Мазкур кўргазма доирасида Ўзбекистон енгил саноат, самолётсозлик маҳсулотларини ҳам намойиш этмоқда.

EXPO-2017 кўргазмаси 9 сентябргача давом этади. Кўргазмада 115 давлат ва 22 халқаро ташкилот иштирок этмоқда. Кўргазманинг умумий майдони 126 минг квадрат метрни ташкил қилади. Кўргазмага 1 миллион 200 мингта билет сотилгани хабар қилинди.

9 июнь куни Остонадаги ШҲТ саммити якунланганидан сўнг президент Шавкат Мирзиёев бошқа давлат раҳбарлари қаторида кўргазманинг очилиш маросимида иштирок этган.