Марказий банк қайта молиялаш ставкасини 14 фоизга чиқарди

Ўзбекистон Марказий банки биноси.

Ўзбекистон Марказий банки бошқарув ҳайъати 28 июндан бошлаб қайта молиялаш ставкасини жорий 9 фоиздан 14 фоизга кўтариш тўғрисида қарор қабул қилди.

Марказий банк баëнотига кўра¸ бундай қарор инфляция даражасининг ўсиб бораётгани ортидан юзага келиши мумкин бўлган хатарларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Марказий банк 2015 йилнинг 1 январида қайта молиялаш ставкаларини 9 фоиз даражасида белгилаган эди.

Расмий статистикага кўра¸ Ўзбекистонда 2016 йилда инфляция кўрсаткичи 5,7 фоизни ташкил қилган¸ 2015 йилда эса бу кўрсаткич 5,6 фоиз даражасида бўлган.