Мирзиёев Бердимуҳаммедовни 60 ёшга тўлгани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев ва Қурбонқули Бердимуҳаммедов.

Президент Шавкат Мирзиёев 29 июнда Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали суҳбатлашди ва уни 60 ёшга тўлгани билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати пайшанба куни хабар берди.

Расмий хабарда айтилишича, икки давлат раҳбарлари Туркманистонда март ва май ойларидаги учрашувлар давомида эришилган келишувлар ҳамда қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилиши амалий жиҳатларини муҳокама этишди.

Президентлар суҳбат давомида барча даражалардаги алоқалар жадаллашганини таъкидлаганлар.

Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг мартидан майигача икки марта Ашхабодга борган эди.

Ўзбекистон президентининг Туркманистонга давлат ташрифи 6-7 март кунлари бўлган. 19-20 май кунлари Мирзиёев Бердимуҳаммедовнинг таклифи билан иккинчи марта Туркманистонга борган.