Ўзбекистон - Туркманистон чегарасини аниқлаш бўйича музокаралар ўтказилди

Туркманистон пойтахти Ашхабодда 2-7 июль кунлари ўзбек-туркман чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг 9 июль куни билдиришича, 2017 йил 6 7-март кунлари президент Мирзиёев Ашхабодга расмий сафар билан борганида туркман президенти Бердимуҳаммаедов билан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштириш масаласини ҳам муҳокама қилган.

Чегарани аниқлаш бўйича учрашувлар мазкур келишувлар асосида ўтказилмоқда.

Озодлик радиоси Ўзбек-туркман чегараси 2013 йилнинг август ойи ўрталаридан бери ëпиқ қолаётгани ҳақида хабар берган эди.

Чегара олди ҳудудида яшовчи икки давлат аҳолисининг уч кунга визасиз ўтиб-қайтишига оид Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги келишув ижроси ҳам ўшандан бери тўхтатилган.