Аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга 1 триллион сўм ажратилди

Сотувчи аëл Чорсу бозорида миллий кийимларни сотмоқда.

Ўзбекистонда жорий йилда аёллар орасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадларига бир триллион сўм маблағ ажратилган. Бу ҳақда “Тадбиркор аёл” ассоциациясига таянган ҳолда Podrobno.uz хабар берди.

Хабарда айтилишича, мазкур маблағ ҳисобидан тадбиркор аёлларга махсус имтиёзли кредитлар берилибгина қолмай, балки аёлларни тадбиркорликка жалб қилиш чора-тадбирлари ҳам ўтказилади.

Хабарда ўтган йили тадбиркор аёлларга бир миллиард сўм миқдорида имтиёзли креидтлар берилгани ҳам таъкидланади. Бунинг натижасида аёллар томонидан бир мингга яқин иш ўринлари яратилган.

Жорий йилнинг олти ойида эса аёл тадбиркорларга 7 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар берилган.