Россия қамоқхоналaрида 6362 нафар ўзбекистонлик маҳбус сақланмоқда

Россия Жазони ўташ федерал хизмати эълон қилган янги маълумотга кўра¸ 2017 йилнинг биринчи олти ойи ичида мамлакат қамоқхоналарида ўзбекистонлик маҳбуслар сони 6362 нафарни ташкил этган.

Ўзбекистонликлар¸ Россия қамоқхоналаридаги хорижийлар сони бўйича иккинчи ўринда. Бу борадаги биринчилик тожикистонликларга тегишли ва жорий йилнинг биринчи ярмида қамалган тожикистонликлар сони 8002 нафарга етган.

Жазони ўташ федерал қўмитасининг билдиришича¸ қамоқдаги хорижийларнинг 90 фоиздан кўпроғи наркотиклар контрабандаси¸ қотиллик¸ қароқчилик¸ зўрлаш ва ўғирлик кабиоғир ва ўта оғир жиноятлар учун жазо ўтамоқда.

Расмий маълумотга кўра¸ ҳозирда Россия қамоқхоналаридаги жами хорижийлар сони 29 400 нафарни ташкил этади.