Савдо-саноат палатасининг собиқ раиси Британияга элчи этиб тайинланди

Британия байроғи.

Ўзбекисто Савдо – саноат палатасининг собиқ раиси Алишер Шайхов Британиядаги элчи лавозимига тайинланди.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Алишер Шайхов лавозимига киришиш учун 28 июлда Лондонга жўнаб кетди.

1956 йилда туғилган Алишер Шайхов иқтисодиёт фанлари номзоди. У 2006 йилнинг апрелидан жорий йилнинг июнигача 11 йил мобайнида Савдо-саноат палатасига раислик қилган эди.

2017 йилнинг 20 июнида ўтган Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойида Шайхов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан бўшатилган ва палата раислигига бош вазирнинг собиқ ўринбосари Адҳам Икромов сайланган эди.