Трамп Россия билан муносабатлар ёмонлашганида Конгрессни айблади

Дональд Трамп.

АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттер саҳифасида “Қўшма Штатлар ва Россия муносабатлари энг қуйи дарага тушди ва бу хавф туғдиради”, деб ёзди. Трампга кўра, бундай вазият юзага келишига АҚШ Конгресси айбдордир.

Чорашанба куни Трамп Россияга нисбатан санкцяиларни кучайтирилиши тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Мазкур қонунга асосан, президент Конгресс розилигисиз санкцияларни бекор қила олмайди. Трамп бундай йўл билан Конгресс президент ваколатига даҳл қилгмоқда, деб ҳисоблашини билдирди.

Кремль эса жорий этган янги санкцяилар АҚШ ва Россия муносабатларида илиқлик пайдо бўлиши тўғрисидаги умидларни барбод қилганини билдирди.

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев санкцияларнинг кучайтирилишини шарҳлар экан “Россияга савдо уруши эълон қилинди”, деб ҳисоблашини айтди.