Грузия пойтахти Тбилисида Ўзбек маданияти байрами ўтказилди

Sputnik Грузия нашрининг 7 август куни хабар беришича, Ўзбек маданияти байрами Мтацминда паркида ўтказилди ва унда юзлаб одамлар иштирок этди.

"Байрамга келганлар сомса, чак-чак ва палов каби миллий таомлар билан меҳмон қилинди", деб ёзди нашр.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига ўзбек маданияти ва анъаналари тўғрисида маълумотлар берилган, байрамга келганлар ўзбек миллий либосларини кийиб кўриш имкониятига ҳам эга бўлганлар.