Мирзиёев Тошкентда "Наврўз боғи"ни барпо этмоқчи

Президент Шавкат Мирзиёев.

Тошкентда 2019 йилгача "Наврўз боғи" барпо этилади. Бу борадаги қарорни Шавкат Мирзиёев имзолагани тўғрисида 8 август куни Кун уз нашри хабар берди.

Қарорда айтилишича, “Наврўз” боғини барпо этиш бўйича “Наврўз боғи” масъулияти чекланган жамият ташкил этилади.

Жамиятнинг устав фонди “Ўзбекистон темир йўллари” ва Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан шакллантирилади.

Хабарда таъкидланишича, боғни барпо этиш учун “Туронбанк” ва “Ўзбекистон темир йўллари” 10 миллион доллар миқдорида кредит беради. Кредит 10 йиллик муддатга, Ўзбекистон Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича берилади.

Ўзбекистон Президенти боғни қуриш бўйича лойиҳа иштирокчиларига қатор солиқ имтиёзларини тақдим этди.