ЎзЛиДеПнинг собиқ раиси Жалолқудуққа ҳоким бўлди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитасининг собиқ раиси Содиқжон Турдиев Андижон вилоят Жалолқудуқ туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Uzbekistan24 телеканали 10 август куни маълум қилди.

Турдиев ЎзЛиДеПдаги вазифасидан ўз ихтиёрига кўра 8 август куни озод этилган эди. Унинг ўрнига вақтинча партия раиси ўринбсоари Бахтиёр Ёқубов тайинланган.

Содиқжон Турдиев 2013 йилда Либерал-демократик партия Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси собиқ раиси этиб сайланган эди.

У 2015 йилдан бери партия раислиги билан бир қаторда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси ўринбосари ҳамда ЎзЛиДеПнинг олий Мажлисдаги фракцияси раҳбари лавозимларида ишлаб келаётганди.