Олмалиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрига Мираъзам Мирқосимов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ҳокимлиги сайтида маълумот берилди.

Мирқосимов 25 март куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими лавозимидан озод этилганди.

11 август куни президент Мирзиёев Олмалиқ шаҳрига борган ва шаҳар фаоллари билан йиғилишда ҳоким, прокурор, ички ишлар бошқармаси, солиқ ва молия бошқармаси бошлиғини ишдан олган эди.

Президент Мирзиёев мулозимларни ўз вазифасини бажаришда кўплаб камчиликка йўл қўйгани учун лавозимига нолойиқ деб топди.