Марказий банк раиси ўринбосарлигига Ботир Зоҳидов тайинланди

Ўзбекистон Марказий банки биноси.

Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбсоари лавозимига Ботир Зоҳидов тайинланди. Бу ҳақда 14 август куни президент расмий сайтида эълон қилинди.

Ботир Зоҳидов бунга қадар Марказий банкнинг валюта айрибошлаш махсус бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Марказий банк раисининг аввалги ўринбосари Саидкамол Хўжаев 1 август куни “Агробанк”ка раҳбар этиб тайинлангани муносабати билан лавозимидан озод қилинган эди.