Ташқи миграция агентли Россияда ишлаш учун ишчиларни ёлламоқда

Аҳоли бандлиги ва меҳнат алоқалари вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик Россияда ишлаш учун сувоқчилар, ғишт терувчилар ва бетон қўювчиларни тўпламоқда.

Агентликнинг расмий сайтида билдирилишича, ишга 25 ёшдан 50 ёшгача бўлган одамлар ёлланади. Уларга эрталабки 8дан кечки 8гача бир ҳафтада 6 кун ишлаш шарти билан 40 минг ва ундан кўпроқ рубл миқдорида иш ҳаққи тўланади.

Сайтнинг хабар беришича, иш берувчи Россияда яшаш, овқатланиш ва иш жойига етиб олиш учун транспорт ҳаражатларини қоплайди. Ишга ёлланувчи эса Россияга бориш ва ишлашга рухсат берилувчи патент ҳаражатларини тўлаши шарт бўлади.