Уруш фахрийлари Тошкент ва Наманган аэропортларидан Ҳажга жўнатилди

Ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши фахрийларидан иборат 72 кишилик гуруҳ ва уларга ҳамроҳлик қилувчилар 22 август куни Тошкент ҳамда Наманган аэропортларидан Ҳаж зиёрати учун Мадинага жўнатилди.

Кун уз нашрининг 22 августда хабар беришича, Тошкентдаги “Минор” масжидига тўпланган фахрийларга Вазирлар Маҳкамаси махсус аравачаларни совға қилди.

“Мавсум бошидан бери жами 32 та рейсда 7155 киши, жумладан, Тошкент-Мадина йўналишида-2228, Наманган-Мадина -3028, Самарқанд-Мадина -459, Урганч-Мадина- 206, Бухоро-Мадина -412, Қарши-Мадина йўналишида -822 нафар зиёратчи Саудия Арабистонига етиб борди”, деб хабар берди Кун уз нашри.

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 459 нафардан иборат дастлабки гуруҳи 7 август куни Ҳаж сафарига жўнаб кетган эди.

Зиёратчиларни Ўзбекистонга қайтариш 8-24 сентябрь кунлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиаширкати томонидан амалга оширилади.