Санкт-Петербургда фаоллар Украина мустақиллик кунини нишонлади

Санкт-Петербурглик фаоллар Украина Мустақиллигининг 26 йиллигини нишонламоқда.

Россиянинг Санкт - Петербург шаҳрида фаоллар томонидан Украина Мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган халқ сайллари ўтказилди.

24 август куни Украина байроқларини ва Россиянинг Украинадаги сиёсатига нисбатан норозилик сўзлари ёзилган плакатларни кўтариб олган бир неча ўн одам “Петроградская” метроси яқинидаги Шевченко ҳайкали олдига йиғилди. Улар украин тилида Тарас Шевченко шеърларини ўқиб, халқ қўшиқларини ижро этишди. Мазкур тадбир аксилҳарбий қўмита томонидан уюштирлди.

“Солидарность” демкоратик ҳаракати томонидан уюштирилган Невский проспектидаги сайлга эса юзга яқин одам йиғилди.

Сайл иштирокчилари Россияни агрессор деб ҳисоблашларини, Россиянинг Украинага нисбатан олиб бораётган сиёсати шармандалик эканини қайд этишди.