АҚШнинг Уолл-стрит молиявий марказида марҳум Каримов хотирланди

uzbekistan - Uzbekistan's flag in Wall Street

АҚШнинг Ню Йорк шаҳрида жойлашган Уолл-стрит молиявий марказида 2 сентябр куни Ўзбекистон байроғи кўтарилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарда айтилишича, мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан АҚШдаги Ўзбекистон элчихонаси, «Ватандош» ташкилоти ва бошқа фаоллар ўтказган тадбирда марҳум президент Ислом Каримов хотирасига бир дақиқа сукут сақланган.

Туркистон-Америка ассоциацияси раҳбари Абдулла Ҳожи чиқиш қилиб, янги президент Шавкат Мирзиёев бошлаган ислоҳотларни олқишлаган.

Тадбир давомида ўзбек миллий қўшиқ ва рақсларидан иборат концерт дастури намойиш қилинди.

Уолл-стритга тикилган Ўзбекистон байроғи 7 кун илиниб туради.