Мирзиёев Мексика халқига ҳамдардлик билдирди

Зилзиладан сўнг кўчада қолган одамлар.

Президент Шавкат Мирзиёев Мексика президенти Энрике Пенья Ньетога зилзила оқибатида юзга яқин одам ҳалок бўлгани муносабати билан таъзия ва ҳамдардлик билдирди.

“Давлатимиз раҳбари бутун Мексика халқига, нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради, шунингдек, барча жароҳат олганларга тез фурсатда соғайишни тилади”, дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 11 сентябрда эълон қилган расмий маълумотда.

Мексикада 7 сентябрь куни кечқурун 8 балдан кўпроқ кучланишдаги зилзила юз бергани оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 сентябрь ҳолатига кўра 95 кишини ташкил қилди. Зилзила оқибатида юзага келган цунамидан одамларни қутқариш учун соҳил бўйларидаги аҳоли зудликда бошқа ҳудудларга кўчирилди.

Мексикада зилзила қурбонлари хотирасига 8 сентябрда уч кунлик мотам эълон қилинган эди.