Остонада девор босиб қолган 2 ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Иллюстратив сурат.

Қозоғистон пойтахти Остонада қурилаётган уй девори қулаб тушгани оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланди. Уларнинг барчаси Ўзбекистон ватандошидир. Бу ҳақда якшанба куни Sputnik Қозоғистон нашри хабар берди.

Фожеа якшанба куни, Алаш кўчаси 25 уйда содир бўлган. У ерда қурилаётган уйнинг девори ва томининг темир-бетон плитаси қулаб тушган.

Ушбу қурилиш объектига жавобгар бўлган тўрт киши, жумладан қурилиш буюртмачиси, қурувчи ташкилот ва участка бошлиғи полицияга олиб борилган. Улар билан суриштириув-тергов ишлари олиб борилмоқда.