Ўн ойда 835 кишига Ўзбекистон ватандошлиги берилди

Ўзбекистоннинг янги биометрик паспорти.

Президент фармони билан 2016 йил декабридан то шу кунгача 835 кишига Ўзбекистон ватандошлиги берилди. Бу ҳақда "Газета. уз" нашри Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек Тошхўжаевга таянган ҳолда 21 сентябрь куни хабар берди.

"Газета. уз"нинг ёзишича, 2016 йилнинг декабридан бери президент Мирзиёевнинг ватандошлиги йўқ шахсларга Ўзбекистон ватандошлигини бериш бўйича 7та фармони эълон қилинган.

Улуғбек Тошхўжаев1991 йилдан 2007 йилгача Ўзбекистонда ватандошлиги бўлмаган фақат 482 нафар одамга ватандошлик берилганини таъкидлаган. 2007 йилдан сўнг эса ватандошлик сўраганларнинг мурожаатлари эътиборсиз қолиб келган.

Хабарда айтилишича, 2017 йил бошидан бери Мирзиёевнинг 8 фармони билан Ўзбекистон ватандошлигидан чиқиш бўйича даъволар қондирилган. Аммо хабарда ватандошликдан чиққанларнинг умумий сони ҳақида маълумот берилмади.